platina.uz
Жамият

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Суҳбат аввалида давлат раҳбари Озарбайжон етакчисини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар, қардош Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Хусусан, йил бошидан товар айирбошлаш 50 фоизга ошди. Турли йўналишларда, шу жумладан энергетика соҳасида, автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, пахта-тўқимачилик ва ипакчилик кластерларини ташкил этиш, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун қўшма инвестиция фонди ташкил этилмоқда. Давлат раҳбарлари тўғридан-тўғри савдо шартномалари ва узоқ муддатли инвестиция битимларининг портфелини кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар. Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳамкорлик лойиҳаларининг амалга оширилишини тезлаштириш чораларини келишиш учун Боку шаҳрида бўлиб тургани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid