platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда газдан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчилар аниқланди

Ўзбекистонда газдан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчилар аниқланди
Ўзбекистонда 21-22 декабрь кунлари 3 ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланишига чек қўйилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, 21-22 декабрь кунлари Ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳудудларда 3 та ҳолатда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) 7,3 млрд сўмлик бўлган 7,3 млн куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан:
  • Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида жойлашган «ГАЗХИЗМАТТАЪМИНОТ» корхонаси томонидан газ ҳисоблаш ускунаснинг ўлчов тармоғига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда 2,9 млрд сўмлик;
  • Ғузор туманида жойлашган «ТАЗИБ» МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига ва ўрнатилган муҳрларга ташқи таъсир кўрсатилган ҳолда 3,5 млрд сўмлик;
  • Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида жойлашган «ЭНEРГО МАШТРАНС ИМПEХ» МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан газ тармоғи кириш зулфинига ўрнатилган бир маротабалик тамғани бузган ҳолда 921 млн сўмлик табиий газ ноқонуний фойдаланилганлиги маълум бўлди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid