platina.uz
Жамият

Ўзбекистон ҳарбий прокурорига икки нафар ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон ҳарбий прокурорига икки нафар ўринбосар тайинланди
Адлия полковниги Отабек Холбоев ва Қахрамон Анварович янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия полковниги Отабек Акбарович Холбоев Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Отабек Холбоев Тошкент ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган. Шунингдек, Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия подполковниги Қахрамон Анварович Исроилов Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Қ.Исроилов тайинловга қадар Навоий ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid