platina.uz
Жамият

Олий Мажлис Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси 2022 йил 27 декабрь куни чақирилади

Олий Мажлис Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси 2022 йил 27 декабрь куни чақирилади
Бўлиб ўтадиган навбатдаги ялпи мажлисда бир қатор масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор йўналишлар, шунингдек, “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги, “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида”ги, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир. Шу билан бирга навбатдаги ялпи мажлисда “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган. Бундан ташқари, сенаторлар томонидан маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг 2022 йилдаги ижроси ҳамда уни амалга ошириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирларни тасдиқлаш масаласи ҳам муҳокама қилинади. Ялпи мажлис доирасида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш ҳам назарда тутилган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid