platina.uz
Жамият

Наманганда банк ходими мижозларини чув туширди

Наманганда банк ходими мижозларини чув туширди
Наманганда банк ходими ўз мавқеидан фойдаланган ҳолда мижозларининг пластик карточкаларидан 86 миллион сўмдан ортиқ пулларни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Наманган шаҳрида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, уларнинг банк картасидан жами 86 миллион сўмдан ортиқ пуллари номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўрашган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахслар Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 й.т., банк ходими У.А. ва унинг иш ўрганувчиси (стажёр) О.А. биргаликда амалга оширганликлари аниқланган. Жиноятчилар хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мижозлар томонидан ишониб топширилган банк карталарини янгилаб бериш вақтида банк карталаридаги пулларни ўзлаштирганликлари маълум бўлди. У.А. ва О.А.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid