platina.uz
Спорт

Месси «ПСЖ»да қолишга қарор қилди

Месси «ПСЖ»да қолишга қарор қилди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси «ПСЖ»да қоладиган бўлди. Бу ҳақда инсайдер Гильем Балаге хабар берди. Қайд этилишича, 35 ёшли футболчи Қатарда ўтган турнирдан кейин Франция клуби сафида қолишга қарор қилган. Тез орада футболчи бўйича расмий хабар берилади. Журналистнинг айтишича, футболчининг отаси ва агенти Хорхе «ПСЖ» директори Луиш Кампуш ва клуб президенти Носир Ал-Ҳилайфи билан тўрт ой давомида музокара олиб борган. Месси ва Париж клуби ўртасида ёзда «1+1» кўринишида янги шартнома имзоланади. Унга кўра, Мессининг клубдаги маоши яна оширилади. Тахминларга кўра, футболчининг маоши йилига 41 млн еврони ташкил этади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid