platina.uz
Жаҳон

АҚШда қор бўронлари туфайли 5 мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинди

АҚШда қор бўронлари туфайли 5 мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинди
АҚШда кузатилаётган қор бўронлари оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди. Қайд этилишича, қор бўронлари Огайо, Миссури, Кентукки ва Канзас штатларида кузатилган. Натижада ноқулай об-ҳаво туфайли ЙТҲ кўпайган ва ҳалок бўлганлар сони ортган. Шунингдек, штатларда ҳаво ҳарорати рекорд даражада пасайган, жумладан, Вайомингда 41 даража совуқ қайд этилган. Натижада Жоржия, Кентукки, Нью-Йорк, Оклахома, Шимолий Каролина ва Жанубий Дакотада фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Жума куни қор бўронлари туфайли 5.4 минг авиарейс бекор қилинган. Шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб 590 минг киши электрсиз қолган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid