platina.uz
Жамият

24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради

24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради
Президент фармонига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан қуйидаги республика давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради. Қўмиталар: Давлат статистика қўмитасиСтатистика агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Ўзбекистон Президенти ҳузурига ўтказилмоқда; Мудофаа саноати давлат қўмитасиМудофаа саноати агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мудофаа вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасиМаданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасиИқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасиЎрмон хўжалиги агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Давлат солиқ қўмитасиСолиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Давлат божхона қўмитаси – Божхона қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасиОила ва хотин-қизлар қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасиВетеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасиҚишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Агентликлар; Ёшлар ишлари агентлигиЁшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Президент таълим муассасалари агентлиги – Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Кинематография агентлиги – Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; «Ўзархив» агентлиги – Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги – Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурига ўтказилмоқда; Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги – Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги – Дори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилган ҳолда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Инспекциялар: Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси – Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси – Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда; Бошқа органлар: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid