platina.uz
Жаҳон

Владимир Зеленский командаси “тинчлик формуласи” режаси устида ишламоқда

Владимир Зеленский командаси “тинчлик формуласи” режаси устида ишламоқда
Владимир Зеленский жамоаси ҳарбий можарони тинч йўл билан ҳал қилиш режаси устида ишламоқда. У ўнта элементдан иборат бўлади. Тахминларга кўра, Киев “тинчлик формуласи”ни 24 февраль – босқинчилик бошланганлигининг бир йиллигида тақдим этади. Ҳисоблаш режаси ўн банддан иборат бўлади, аммо улар нималардан иборатлиги ҳали номаълум. Бу ҳақда "The Washington Post" нашри европалик ва украиналик дипломатларга таяниб ёзган. Нашрнинг қайд этишича, ҳар қандай мумкин бўлган музокараларда Украина Москвадан “сезиларли имтиёзлар” талаб қилиши мумкин. Бироқ Киевнинг позицияси жанг майдонидаги вазиятга боғлиқ бўлади ва шунинг учун Украина расмийлари ҳарбий ғалабаларга эришган ҳолда Россия билан эҳтимолий мулоқотга тайёргарлик кўришни режалаштирмоқда. Кеча, 22 декабр куни Владимир Путин Россия  “бу урушни тугатиш”ни исташини айтган. Бундан олдин, Сергей Шойгу босқинчи мақсадларга тўлиқ эришилгунга қадар давом этиши кераклигини айтган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid