platina.uz
Жамият

Самарқандда Янги йил байрами муносабати билан айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади

Самарқандда Янги йил байрами муносабати билан айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади
Самарқанд шаҳрида Янги йил байрами муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати 5 январга қадар вақтинча чекланади. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди. Хабарда айтилишича, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2022 йил 19 декабрдаги фармойишига биноан Янги йил байрамини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш, “Президент арчаси” тадбирини ташкил этиш юзасидан шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида 2023 йилнинг 5 январига қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:
  • Университет хиёбонидаги Амир Темур ҳайкали олдидан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчаси ва Кўксарой майдонида;
  • Алишер Навоий ва Камол ота Турк кўчаси кесишмасида;
  • Беруний кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган қисмидан Темирйўл вокзали майдонигача;
  • Туркистон кўчасининг ТАТУ Самарқанд филиали академик лицейи биноси олдидан ўтган 200 метр қисмида;
  • Кимёгарлар қўрғони Умид кўчасининг Зиёкорлар кўчаси билан кесишган туташмасидан Дарғом кўчасигача бўлган қисмида;
  • Кимёгарлар қўрғони Дарғом кўчасининг “Нурафшон” санъат саройи олдидан ўтган қисмида;
  • Хишрав қўрғони Заковат кўчасининг Алмати кўчаси билан кесишмасидан Мевали кўчасигача бўлган қисмида;
  • Хишрав қўрғони Заковат кўчасининг 2-Маданият ва дам олиш маркази биноси олдидан ўтган қисмида;
  • Фарҳод қўрғонидаги “Зарафшон” истироҳат боғига туташ кўчаларда;
  • Қорасув массивидаги 99-116 уйлар олдидан ўтувчи туташ кўчаларда;.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid