platina.uz
Жамият

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар олади

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар олади
Германиянинг мева-сабзавотлар халқаро савдосига ихтисослашган «Fruchtportal.de» электрон журналида Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
“ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси ва Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ўзбекистонга асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун 100 миллион доллар маблағ ажратади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, мазкур ташкилотларнинг ҳар бирининг ҳиссаси 50 миллион долларни ташкил этади”, деб ёзади немис электрон нашри. “Fruchtportal” маълумотларига кўра, “Ўзбекистон дон, сабзавот ва шакар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг соф импортчиси ҳисобланади. Мамлакатга етказиб бериладиган ушбу озиқ-овқат маҳсулотларининг деярли 40 фоизи Қора денгиз минтақасидан келтирилади. Бундан ташқари, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи глобал вазият, озиқ-овқат ва хом ашё нархларининг кўтарилиши шароитида жуда муҳимдир”.
Экспертларнинг фикрича, мева-сабзавот сегментида картошка Ўзбекистоннинг энг йирик импорт позицияси бўлиб, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Таъкидланганидек, тақдим этилаётган молиявий ёрдам Ўзбекистон озиқ-овқат бозорини зарур товарлар билан арзон нархларда барқарор таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, мақолада 2022 йил июнь ойида ОПЕК жамғармаси 2022-2025 йилларга мўлжалланган 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ҳаракатлар режасини эълон қилгани айтилади. Ҳужжатда асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини молиялаштириш назарда тутилган бўлиб, шу орқали ҳамкор мамлакатларда ўрта ва узоқ муддатли истиқболда барқарор озиқ-овқат таъминотини яхшилашга ҳисса қўшиш мақсад қилинган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid