platina.uz
Жамият

2023 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

2023 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
2023 йилдаги қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича Президент фармони эълон қилинди. Унга кўра, 2023 йилнинг қуйидаги кунлари иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади:
  • 2 январь – душанба;
  • 30 июнь – жума.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари:
  • 3 январь – сешанба;
  • 20 март – душанба;
  • 22 март – чоршанба;
  • 24 апрель – душанба;
  • 1 июль – шанба;
  • 2 сентябрь – шанба;
  • 30 декабрь – шанба.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
  • 7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
  • 11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
  • 25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
  • 29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.
Эслатиб ўтамиз, янги Меҳнат кодексига асосан, ишланмайдиган байрам куни якшанбага тўғри келган тақдирда, ишланмайдиган кунни душанбага кўчириш белгиланган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid