platina.uz
Жамият

2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида Президент фармон имзоланди

2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида Президент фармон имзоланди
2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин: барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – душанба, 30 июнь – жума; олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – сешанба, 20 март – душанба, 22 март – чоршанба, 24 апрель – душанба, 1 июль – шанба, 2 сентябрь – шанба, 30 декабрь – шанба. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ–798-сон Қонуни билан тасдиқланган Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ: ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” 2023 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябрь – душанба кунига кўчирилиши; бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин. ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилсин: 7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига; 11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига; 25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига; 29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid