platina.uz
Жамият

Узбекистон-Қозоғистон: олий таълим ва ундан кейинги таълим соҳасидаги ҳамкорлик жадаллашади

Узбекистон-Қозоғистон: олий таълим ва ундан кейинги таълим соҳасидаги ҳамкорлик жадаллашади
Узбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг кенгайтирилган музокаралари якунида икки давлат уртасида турли соҳалардаги келишув ва шартномалар қаторида олий таълим ва ундан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик туғрисида битим имзоланди. Битим ҳар йили 20 нафар икки мамлакат фуқароларини олий уқув юртларда уқитиш, Узбекистонда қозоқ тили ва адабиёти, Қозоғистонда эса узбек тили ва адабиётини уқитишни юлга қуйиш, таълим ва илм-фан соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш, дастурлар, конференсия, семинар, маҳорат дарслари, олимпиадалар ташкил этиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, икки давлат илмий журналларида мақолалар чоп этишни кузда тутади. Таъкидлаш уринлики, бугунги кунда Узбекистон ва Қозоғистон уртасида университетлараро алоқалар янада кенгайди. Ҳозирда Узбекистон ва Қозоғистон олий уқув юртлари (Қозоғистоннинг 70 дан ортиқ университети) уртасида ҳамкорлик буйича 230 дан ортиқ шартнома ва меморандум мавжуд. Мамлакатимизнинг 6 та олий уқув юртида қозоқ тили ва адабиёти юналишларида кадрлар тайёрланмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid