platina.uz
Жамият

Тошкент аэропортига янги директор тайинланди

Тошкент аэропортига янги директор тайинланди
“Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси буйруғи билан Гаипов Шукуржон Умарович 2022 йил 21 декабрдан бошлаб “Тошкент” халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда. Бу лавозимда у акциядорлик жамияти бошқаруви қарори билан аэропорт директори лавозимини тарк этган Мирзоҳид Турсунов ўрнини эгаллади.
Тошкент аэропортига янги директор тайинланди
Маълумот учун: Ўзбекистон Миллий университетининг сиёсатшунослик факултетини тамомлаган Шукуржон Гаипов меҳнат фаолиятини Тошкент аэропортида ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимида муҳандис сифатида бошлаган. 2018 йилдан ҳозиргача “Тошкент-1” ҳукумат терминали раҳбари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, “Uzbekistan Airports” АЖ республиканинг 11 та халқаро аэропорти бошқарувини амалга оширувчи компания ҳисобланади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid