platina.uz
Жамият

Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари самарали музокаралар ўтказиб, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар. Иттифоқчилик муносабатлари ва давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шартномалар имзоланди. Ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича умумий қиймати 8 миллиард долларлик ҳужжатлар, шартнома ва битимлар имзоланди. Умуман, олий даражадаги музокаралар кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамияти бўйича икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган тарихий воқеа бўлди. Қардош Қозоғистон етакчисининг давлат ташрифи якунланди. “Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid