Ўзбекистонда 11 ойда 12 млрдан сўмдан ошиқ автомобиль йўлларида сифатсиз ишлар бажарилгани аниқланди

“Ўзйўлинспекция” томонидан жорий йил 11 ойи давомида – йўл қурилиши объектлари, сунъий иншоотлар (яъни кўприк ва йўл ўтказгичлар) ҳамда йўл-қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 5461 та объектда назорат ўтказилди.
Натижада 7617 та қоидабузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш учун буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи ва сақловчи ташкилотларга – 4608 та бажарилиши мажбурий кўрсатма берилди. 7 ярим мингдан ортиқ қоида бузилиш бартараф этилди.
