platina.uz
Жамият

Норов бошчилигидаги делегация 22-25 декабрь кунлари Япониянинг Токио шаҳрида бўлади

Норов бошчилигидаги делегация 22-25 декабрь кунлари Япониянинг Токио шаҳрида бўлади
22-25 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Япониянинг Токио шаҳрига ташриф буюради. Бўлажак тадбир кун тартибидан транспорт боғлиқлиги, логистика, саноат кооперацияси, соғлиқни сақлаш, таълим, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик масалалари ўрин олган. Ташриф доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири қатор икки ва кўп томонлама музокаралар ўтказади, шунингдек, Япония ишбилармон доиралари вакиллари ҳамда ватандошлар билан учрашувлар ўтказади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid