platina.uz
Жамият

Жиззахда Янги йил арчаси ёниб кетди

Жиззахда Янги йил арчаси ёниб кетди
Бугун, 22 декабрь куни Жиззахда Янги йил арчаси ёниб кетди. Бу ҳақда ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. Маълум қилинишича, бугун соат 18:01 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Навбатчилик қисмига Жиззах шаҳар Мирзо Улуғбек маҳалласи Тошкент кўчаси ҳудудида жойлашган “Марказий деҳқон бозори”нинг автотураргоҳида бозор маъмурияти томонидан ўрнатилаётган “Янги йил арчаси”да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга кўра, зудлик билан ФВБнинг 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Ушбу ёнғин фуқаролар томонидан ўчириб олинган. Ёнғин оқибатида арчанинг 40 см юқори қисми ёниб зарарланган. Маълум бўлишича, безак сифатида ўрнатилаётган чироқларни ёқиб синовдан ўтказиш вақтида ёнғин содир бўлган. Фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid