platina.uz
Жаҳон

Илон Маск 2022 йилда қарийб 122,6 млрд доллар йўқотди

Илон Маск 2022 йилда қарийб 122,6 млрд доллар йўқотди
Tesla, SpaceX ва Twitter компаниялари раҳбари Илон Маск 2022 йилда қарийб 122,6 млрд доллар йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди. Хабарда айтилишича, Маск 2022 йилдаги йўқотишлари 2021 йилда топган умумий даромадидан кўп. 2021 йилда америкалик миллиардер қарийб 122 млрд доллар ишлаб топган. Маск Twitter'ни сотиб олганидан кейин бир неча кун ичида 70 млрд доллар йўқотганди. Натижада у дунё миллиардерлари рўйхатидаа 2-ўринга тушиб қолди. Ҳозирда унинг умумий бойлиги 147,7 млрд долларни ташкил этмоқда. 1-ўринда эса Бернард Арно 161 млрд доллар билан етакчилик қилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid