platina.uz
Жамият

Фарғонада 63 510 қути тамаки воситалари ёқиб юборилди

Фарғонада 63 510 қути тамаки воситалари ёқиб юборилди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда қонунбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган ҳамда суд қарорига асосан йўқ қилиниши белгиланган умумий қиймати 538,5 миллион сўмлик 63 510 қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилиш комиссияси ва кенг жамоатчилик иштирокида ёқиб юборилди. Таъкидлаш жоизки, хорижда ишлаб чиқарилган мазкур тамаки маҳсулотларининг сифати кафолатланмаган бўлиб, акциз маркалари ва рақамли маркировка кодлари билан ҳам қадоқланмаган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги 200-сон қарорига мувофиқ тамаки маҳсулотлари мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши белгиланган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid