platina.uz
Жаҳон

Дунёда сўнгги тўрт ҳафтада коронавирусни юқтириш ҳолатлари 36 фоизга ошди

Дунёда сўнгги тўрт ҳафтада коронавирусни юқтириш ҳолатлари 36 фоизга ошди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, ўтган ҳафтада дунё бўйича 3,7 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан қарийб 10,5 минг нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Таҳлилларга кўра, 12-18 декабрь саналарида касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 3 фоизга ошди. Ўлим ҳолатлари эса 6 фоизга камайди. Беморлар сонининг сезиларли кўпайиши Жанубий ва Шимолий Америка (+18 фоиз) ҳамда Ғарбий Тинч океани минтақаси (+8 фоиз) мамлакатларида қайд этилди. COVID-19 қурбонлари эса Америка минтақасида кўпайди (+3 фоиз). Шунингдек, ЖССТ коронавирус билан боғлиқ сўнгги 4 ҳафталик таҳлилларни ҳам эълон қилди. Унга кўра, ушбу муддатда сайёрамиз бўйича COVID-19га чалиниш ҳолатлари ундан аввалги 28 кунга қараганда 36 фоизга ошган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid