platina.uz
Спорт

«Ювентус» еврокубоклардан четлатилиши мумкин

«Ювентус» еврокубоклардан четлатилиши мумкин
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) «Ювентус»ни еврокубоклардаги иштирокидан четлаштириши мумкин. Бу ҳақда La Gazetta dello Sport хабар берди. Манбага кўра, молиявий қоидабузарликлар факти тасдиқланса, «Ювентус»га нисбатан халқаро турнирлардан четлаштириш кўринишидаги санкция қўлланилади. Айни дамда клуб устидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ коронавирус пандемияси даврида «Ювентус» ўз футболчиларига яширинча маош тўлагани ҳақида хабар берган эди, гарчи клуб ўйинчилар пулдан вақтинчалик воз кечганини очиқ эълон қилган бўлсада. «Кекса синора» 17 нафар футболчига 60 миллион еврога яқин маош тўлаган. Оммада футболчилар маошдан бош тортгани ҳақида эълон қилинганига қарамай, «Юве» раҳбарияти ўйинчилар билан яширин шартномалар тузиб, уларга катта маблағ тўлашган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid