platina.uz
Жамият

Хитой – Қирғистон – Ўзбекистон – Афғонистон мультимодал йўналишида транзит ташувлари ривожланмоқда

Хитой – Қирғистон – Ўзбекистон – Афғонистон мультимодал йўналишида транзит ташувлари ривожланмоқда
Жорий йилда ташкил этилган Хитой – Қирғистон – Ўзбекистон – Афғонистон мультимодал йўналишида контейнер ташувлари ҳажми ортиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. Ушбу йўналишда яна 10 та 40 футлик контейнерлар ташувлари амалга оширилди. Халқ хўжалиги юклари ортилган ушбу контейнерлар Хитойнинг Қашғар темир йўл станциясидан Қирғизистоннинг Ўш станциясига автомобилда олиб келинади ва у ердан фитинг платформаларига ортилган ҳолда Ўзбекистон орқали Афғонистоннинг Хайратон станциясига етказилади. Мазкур йўналиш бўйича Ўзбекистонда бош экспедитор «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ ҳисобланади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid