platina.uz
Жамият

Тошкентда Audi автомобили ёниб кетди

Тошкентда Audi автомобили ёниб кетди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Audi автомобили ёниб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Қайд этилишича, 21 декабрь куни соат 16:32 да Чилонзор тумани «Қозиробод» МФЙ ҳудудидан ўтган КХЙ кўчасида «Ауди» русумли автомобилда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:54 да ўчирилган. Ёнғин натижасида автомобилнинг матор ҳамда салон қисми ёниб зарарланган. Ёнғин электр симларида юзага келган қисқа туташув натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid