platina.uz
Жамият

Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди. Қотил ҳам маълум бўлди

Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди. Қотил ҳам маълум бўлди
Қашқадарё вилояти Касби тумани "Тинчлик" маҳалласидаги уйда ижарада яшаб келган аёл шу йилнинг 16 декабрь куни вафот этди. Маълум қилинишича, 1994 йилда туғилгани тахмин қилинаётган аёл Ф.Д.нинг жасади ҳаммомдан топилган. Аёл "Тинчлик" маҳалласидан "Қамаши" маҳалласига турмушга чиққан. Оилавий келишмовчилик туфайли яна ўзи яшаган "Тинчлик" маҳалласига қайтиб, 3 нафар боласи билан ижарада яшаб келган. Бош Прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Текшириш давомида аёлни собиқ турмуш ўртоғи қасддан ўлдирганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича 17 декабрь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid