platina.uz
Жамият

Қандай турдаги автотранспорт воситаларига автобуслар йўлакчасида ҳаракатланишга рухсат этилади? 

Қандай турдаги автотранспорт воситаларига автобуслар йўлакчасида ҳаракатланишга рухсат этилади? 
[video width="854" height="480" mp4="https://platina.uz/wp-content/uploads/2022/12/VID_20221221_114549_961.mp4"][/video] ИИВ Жамоат хавфсизлиги депертаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг айтишича, пойтахтда автобуслар учун чизилаётган йўлакчалар жамоат транспортларининг тирбандликда қолмаслиги учун зарур. Ушбу йўлакчаларда автобуслардан ташқари фақатгина тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ИИВ автомобиллари ҳаракатланиши мумкин. Қолган автотранспорт воситаларига эса ҳаракатланиш тақиқланади ва бу тегишли жавобгарликка сабаб бўлади. Аммо ҳар қандай автомобилга маълум сабабга кўра, масалан, йўл ёқасидаги объектларга ёки кўчага кириш учун ушбу йўлакда фойдаланишга рухсат этилади. Бунинг учун йўлакчаларда узиқ чизиқлар мавжуд бўлиб, тахминан 40-50 метр масофа белгиланади. Кўча ёки объект бошланган жойда ушбу узиқ чизиқларнинг таъсир доираси тугайди ва автомобиллар автобуслар учун мўлжалланган йўлакчани бўшатиб қўйишлари талаб этилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid