platina.uz
Жамият

Ўзбекистоннинг баъзи жойларида қор ёғиши мумкин

Ўзбекистоннинг баъзи жойларида қор ёғиши мумкин
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида эрталаб бироз қор ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат кундузи 3-8° илиқ, шимолда 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Пойтахтда куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid