platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари мониторинг қилинади

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари мониторинг қилинади
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ–овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети (ТХВУ) озиқ-овқат нархлари маълумотларини тарқатиш ва таҳлил қилишни осонлаштириш учун веб-восита бўлган озиқ-овқат нархлари мониторинги ва таҳлилини (ФПМА) ишга туширди. ФПМА ФАО ва ТХВУ ўртасидаги «Нархлар ва бозорларнинг ахборот тизимини техник жиҳатдан жорий этиш ва Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидаги алоҳида қўшилган қиймат занжирлари учун тегишли таҳлил» тўғрисидаги келишувга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан стратегик ҳамкорликда ишга туширилди. ФПМА воситаси катта ҳажмдаги нарх маълумотларини осон йўл билан олиш имконини беради. Бу фойдаланувчиларга аниқ бир маҳсулот нархларни тезда кўриб чиқиш, мамлакатлар/бозорлар/товарлар ўртасида таққослашлар ўтказиш, графикалар, маълумотлар ва ўртача кўрсаткичлар, стандарт оғишлар ва фоиз ўзгаришлари каби асосий статистик маълумотларни юклаб олиш имконини беради.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid