platina.uz
Жамият

Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари давлат чегарасини якуний халқаро-ҳуқуқий расмийлаштириш масалаларини кўриб чиқди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари давлат чегарасини якуний халқаро-ҳуқуқий расмийлаштириш масалаларини кўриб чиқди
ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон  муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди. Ҳозирги босқичда Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари олий даражадаги келишувларга мувофиқ изчил мустаҳкамланиб бораётгани чуқур мамнуният билан қайд этилди. Қозоғистон Президентининг мамлакатимизга бугун бошланган давлат ташрифининг ташкилий ва мазмун жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур тадбир амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш, давлатларимиз ва бутун минтақанинг барқарор ривожланишига хизмат қилиши таъкидланди. Музокараларда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини якуний халқаро-ҳуқуқий расмийлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясининг самарали фаолияти ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш учун чегара демаркациясини якунлаш муҳимлиги қайд этилди. Учрашув анъанавий илиқ ва дўстона муҳитда ўтди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid