platina.uz
Жамият

“Эски жува “Чорсу” деҳқон бозори”даги гўшт ва “Қўйлиқ улгуржи деҳқон бозори”даги айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кунлик улгуржи нархлари

“Эски жува “Чорсу” деҳқон бозори”даги гўшт ва “Қўйлиқ улгуржи деҳқон бозори”даги айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кунлик улгуржи нархлари
Кузатувлар натижасида Республика бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари юзасидан “Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ (Қўйлиқ улгуржи бозори), гўшт маҳсулотлари бўйича эса “Эски жува деҳқон бозори” АЖда (Чорсу) шаклланган нархлар мўлжал бўлиб хизмат қилиши аниқланди. Тадбиркорлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликларининг таклифларини инобатга олган ҳолда: Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини кузатиб бориш методологияси ишлаб чиқилиб, бозорларга келтирилаётган маҳсулотлар нархларини онлайн режимда кунлик мониторинг ва эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилмоқда. Қўйлиқ улгуржи бозорида – 25 турдаги мева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари нархлари бўйича маълумотлар эрталаб соат 5:00 дан 7:00 га қадар; Чорсу бозорида – мол ва қўй гўшти нархлари бўйича маълумотлар эрталаб соат 5:00 ва 8:00 оралиғида йиғилади. Маълумотлар соат 05:00 дан - 07:00 гача бўлган вақт оралиғидаги кузатувлар натижасида шакллантирилган. Ушбу тизимнинг амалиётга жорий қилиниши дастлабки босқичда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқонлар ҳамда улгуржи ва чакана савдодаги тадбиркорлар учун зарурий маълумотлар базаси вазифасини бажаради ҳамда деҳқон ва фермерлар учун маҳсулотларни сотиш бўйича шартномалар тузишда даланинг ўзида жорий нархлар тўғрисида маълумотларга эга бўлиш имконини беради. Ушбу тизимдаги нархлар Республиканинг бошқа ҳудудларидаги улгуржи ва чакана нархларнинг шаклланишига мўлжал бўлиб хизмат қилади ҳамда келгусида таҳлил ва қарор қабул қилишда маълумотлар базасини шакллантиради. Нархлар кузатуви амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақт санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш мумкин.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid