platina.uz
Жамият

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига ажиотаж талаб юзага келганда таҳлил ўтказилади

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига ажиотаж талаб юзага келганда таҳлил ўтказилади
Ҳукумат қарори (716-сон, 19.12.2022 й.) билан Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тартиби тўғрисидаги низом тадиқланди. Низомга кўра, нархларнинг кескин тебраниши ҳолатлари ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда ваколатли орган томонидан таҳлил ўтказилади. Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниш даври ушбу маҳсулотларнинг нархи охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошганда ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда, 6 ойгача бўлган муддатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Асосий турдаги товарлар нархларининг ўзгариш динамикасини кузатиб бориш мақсадида мунтазам равишда: бозорлар, савдо комплексларида, чакана савдо тармоқларида, биржаларда кунлик шаклланган нархлар тўғрисидаги маълумотларни; статистика ва божхона органлари маълумотларини (маълумот, бюллетень ва бошқаларни); оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни; қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан маълумотларни тўплаш орқали мониторинг ўтказиб боради. Бозорда маҳсулотлар (товарлар)нинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган аломатлар аниқланганда, ваколатли орган хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказади. Низом қоидалари юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар (https://lex.uz/docs/3409608#4738271)ҳамда ушбу қуйидаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан татбиқ этилади: ▫️буғдой ва ун; ▫️қолипли нон; ▫️мол гўшти; ▫️парранда гўшти; ▫️тухум; ▫️пахта ёғи; ▫️кунгабоқар ёғи; ▫️гуруч; ▫️шакар; ▫️сут (қадоқланган).
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid