platina.uz
Жамият

21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатиш тақиқланиши мумкин

21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатиш тақиқланиши мумкин
Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланиши мумкин. Бу 19 декабрь куни сенаторлар томонидан “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда ўз аксини топган. Ҳужжат билан “алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг 21 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш ва ушбу шахслар томонидан реализация қилиниши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнига ушбу шахсларни жалб этиш тақиқланмоқда”. Ушбу ёш чегараси амалдаги қонунда 20 ёш этиб белгиланган. Сенатнинг 27-ялпи мажлисида сенаторлар томонидан рад этилган ушбу қонун навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid