platina.uz
Жамият

Нега "СOVID-19"га қарши вакцина олиш ҳамон муҳим?

Нега "СOVID-19"га қарши вакцина олиш ҳамон муҳим?
Сўнгги ойларда дунёда коронавирус пандемиясининг янги тўлқини авж олган. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда ҳам куз ойларига нисбатан касалланишлар сони ҳозир бирмунча юқори. Шу боис мутахассислар COVID-19га қарши эмланиш ҳамон долзарб эканлигини таъкидлайди. Олий тоифали шифокор Ҳилола Жамилованинг таъкидлашича, вакциналар организмнинг табиий иммунитети билан бирлашиб, ҳимоя тизимини ҳосил қилади. Бу мустаҳкам “қалқон” касалланиш хавфини кескин камайтиради.
"Вакцина инсон танасига юборилгач, организмнинг бунга жавоб реакцияси бошланади. Яъни иммунитет тизими танага кирган “агент”, яъни вирус ёки бактерияни аниқлайди ва сўнг антитаналар ишлаб чиқаришга киришади. Антитаналар — касаллик билан курашувчи табиий оқсиллар. Улар хасталикни қандай жиловлаш кераклигини эслаб қолади. Агар инсон келгусида микроб таъсирига қайта учраса ва ўзида касаллик аломатларини ҳис қилса, иммунитет тизими уни тезда йўқ қилишга киришади. Бир сўз билан айтганда, вакцина танада инфекцияга қарши иммунитетни ишлаб чиқишга кўмак берувчи хавфсиз ва самарали воситадир", - дейди шифокор.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, жамоавий иммунитет тўлиқ шаклланмай туриб, ушбу хавфли касалликка барҳам бериш имконсиз. Бунинг учун эса бутун дунё аҳолисининг камида 70 фоизи тўлиқ босқичда эмланиши зарур.
Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid