platina.uz
Жаҳон

Германия 2023 йилдан Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатади

Германия 2023 йилдан Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатади
Германия келаси йил бошида Россия нефтини сотиб олишни тўхтатади ва ўрнига Қозоғистондан хом нефть импорт қилишини маълум қилди. Аввалроқ «Транснефт» бош директори Николай Токарев оператор Германиядан 2023 йилнинг биринчи чорагида ёқилғи етказиб бериш бўйича сўров олганини маълум қилганди.
«Германия Россия хом нефтига буюртма бергани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Леуна ва Шведт нефтни қайта ишлаш заводларидаги нефть ишлаб чиқарувчи компаниялар янги йилда Россия хом нефтига энди буюртма беришмайди», — дейилади хабарда.
Bloomberg'нинг таъкидлашича, Леуна ва Шведт нефтни қайта ишлаш заводлари тарихан Россия нефтининг қувур линияси импортига қарам бўлиб келган. Эндиликда Европанинг энг йирик нефть қувури – «Дружба» орқали Қозоғистондан оқиб ўтади, аммо агентлик маълумотларига кўра, бу шартнома ҳали тузилмаган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid