platina.uz
Жаҳон

БМТ Бош котиби 2023 йилда Украинадаги урушни тугашини прогноз қилди

БМТ Бош котиби 2023 йилда Украинадаги урушни тугашини прогноз қилди
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 2023 йилда уруш тугашини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди. «Яқин келажакда самарали тинчлик музокаралари бўлиши мумкинлигига оптимистик эмасман. Мен ҳарбий қарама-қаршилик давом этишига ишонаман ва жиддий тинчлик музокаралари имкони бўлгунча ҳали кутишимиз керак деб ўйлайман», — деди у матбуот анжуманида. Гутерришнинг сўзларига кўра, БМТ асосий эътиборни бошқа жиҳатларга қаратмоқда – ғалла битими самарадорлигини ошириш ва асирлар алмашинувини тезлаштириш. Шу билан бирга, БМТ Бош котиби 2023 йилда Украинадаги урушни тугатишга эришиш мумкин, деб ҳисоблайди. «Яқин келажакда тинчлик музокаралари учун имкониятлар кўрмаётганимни айтганимда, бутун 2023 йилни назарда тутмадим. 2023 йилда тинчликка эриша оламиз, деб умид қиламан», - деди Гутерриш.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid