platina.uz
Жаҳон

АҚШ ядровий қуроллар учун 17 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратмоқчи

АҚШ ядровий қуроллар учун 17 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратмоқчи
Америка Қўшма Штатлари 2023 йилда ядровий қуроллар учун 17 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратмоқчи. АҚШ расмийлари мамлакат ядровий арсеналига 17 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратмоқчи. Бу ҳақда АҚШнинг 2023 йилги бюджети лойиҳасида қайд этилган. Ҳужжатга кўра, улар ядровий хавфсизлик дастурлари учун 22,1 миллиард доллар ажратишни режалаштирган. Шундан 17,1 миллиардга яқини ядровий қуролларга, 2,5 миллиарди ядровий қуролларни тарқатмаслик масалаларига, 2,1 миллиарди денгиз реакторларига йўналтирилади. Келгуси йил бюджети лойиҳаси АҚШ Конгрессининг икки палатаси томонидан тасдиқланиши керак. Шундан сўнг уни АҚШ президенти Жо Байден имзолайди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid