platina.uz
Жаҳон

АҚШ Украинага 44,9 млрд доллар ажратиши мумкин

АҚШ Украинага 44,9 млрд доллар ажратиши мумкин
АҚШ Конгрессига 2023-молиявий йил учун 1,7 триллион долларлик қонун лойиҳаси киритилди. Бу ҳақда Reuters маълум қилди. Хабарда айтилишича, қонун лойиҳасида Украина ва НАТОдаги иттифоқчиларга 44,9 миллиард доллар ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Ушбу ёрдам олдинроқ тақдим этилган 858 миллиард долларлик мудофаа бюджетининг бир қисми ҳисобланмайди. Украинага ёрдам қуйидаги йўналишлар бўйича кўрсатилиши кутилмоқда:
  • ҳарбий ускуналарга — 14,5 миллиард долларгача;
  • тақдим этилган ускуналар захираларини тўлдиришга — 12 миллиард доллар;
  • ўқитиш, кийим-кечак, қуролланиш, логистика ва разведкадаги ёрдам учун — 9 миллиард доллар;
  • иқтидосий ва бюджет қўллаб-қувватловига — 13 миллиард доллар;
  • украиналик қочқинларни жойлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва инглиз тили дарслари учун — 2,4 миллиард доллар;
  • Украинада юз бериши мумкин бўлган эҳтимолий ядровий ва радиацион можароларга тайёргарлик кўришга — 126 миллион доллар.
Сенаторлар қонун лойиҳасини қабул қилишга ва ёпилишнинг олдини олиш учун ҳафта охиригача президент Жо Байденга имзолаш учун юборишга шошилишмоқда. 2022-молия йилида АҚШ бюджети лойиҳасига 1,5 триллион доллар киритилган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid