platina.uz
Жаҳон

АҚШ 2023 йилда мудофаа харажатларини қарийб 10 фоизга оширади

АҚШ 2023 йилда мудофаа харажатларини қарийб 10 фоизга оширади
АҚШ мудофаа харажатлари 2023 йилда 798 миллиард долларга оширилади. 2023 йилда АҚШ мудофаа харажатлари тахминан 798 миллиард долларгача ошади. Эълон қилинган ҳужжатга кўра, мудофаа харажатлари ҳажми 2022 йилга нисбатан 69 миллиард долларга, қарийб 10 фоизга ошади. Аввалроқ, Оқ уй АҚШ президенти Жо Байден 2023 йил учун 850 миллиард долларлик мудофаа бюджетини шу ҳафта имзолашини маълум қилганди. Тахминларга кўра, 2023 йилда Тайванга ҳарбий ёрдам сифатида ўн миллиард, Украинага 800 миллион ўтказилиши режалаштирилган. Шу йилнинг 16 декабрь куни АҚШ Сенати мамлакатнинг 858 миллиард долларлик мудофаа бюджетини тасдиқлаган эди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid