platina.uz
Жаҳон

Афғонистонда номаълум касаллик сабаб икки бола вафот этди

Афғонистонда номаълум касаллик сабаб икки бола вафот этди
Афғонистоннинг Зобул вилоятида номаълум касалликка чалиниш ҳолати кескин ошди. Бу ҳақда Tolo News'га таяниб, «РИА Новости» хабар берди. Маълум бўлишича, 80 га яқин одам хасталикка чалинган, жумладан, икки бола ҳалок бўлган. Зобул вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдул Ҳаким Ҳакимийнинг айтишича, касаллик Шоҳжой туманида аниқланган. Касалликка чалинганлар юқори иситма ва бурундан қон кетиш каби аломатларни бошдан кечирган. Аммо шифокорлар ҳалигача касалликнинг аниқ ташҳисини қўя олганича йўқ.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid