platina.uz
Жамият

Тошкент—Урганч авиарейслари икки баробарга оширилади

Тошкент—Урганч авиарейслари икки баробарга оширилади
Тошкент-Урганч авия рейслари амалдагидан 2 борабар оширилади.  Бу ҳақда Урганч шаҳар ҳокимлиги хабар берди. Хабарда айтилишича, 17 декабрь куни Президент Админстрацияси раҳбари Сардор Умрзақов ва Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масалалар билан бир қаторда вилоятни инфратузилмасини янада яхшилаш, транспорт логистикасини ривожлантириш ва бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, Хоразмда туристик салоҳияти, аҳолини кундалик эҳтиёжлари ҳамда темир йўл соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатларни жадаллаштириш мақсадида Жалоладдин Мангуберди тезюрар электр поездини йўлга қўйишни тезлаштириш ҳамда Тошкент-Урганч йўналишида кунига 2 та эмас 4 та самолёт қатновини йўлга қўйиш бўйича масъулларга топшириқ берди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid