platina.uz
Жамият

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига “Агросубсидия” ахборот тизими орқали субсидия ажратилади

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига “Агросубсидия” ахборот тизими орқали субсидия ажратилади
Ҳукумат қарори (711-сон, 16.12.2022 й.) билан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш” ахборот тизими тўғрисида низом тасдиқланди Низом билан “Агросубсидия” ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва субсидия олишга талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси “Агросубсидия” ахборот тизимининг оператори ҳисобланади. “Агросубсидия” АТнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: ▫️талабгорлар томонидан субсидия олиш учун аризалар электрон шаклда юборилишини ҳамда ушбу хизматдан хавфсиз ва кафолатли фойдаланишни таъминлаш; ▫️талабгорларга уларнинг манзилли рўйхатга кириши ёки субсидия олиш учун юборилган аризаларни кўриб чиқишнинг ҳолатини ва босқичларни кўриб бориш имкониятини яратиш; ▫️талабгорларга улар томонидан юборилган аризалар ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши натижаларини (хулосалар) кузатиб боришни таъминлаш; ▫️ваколатли органлар томонидан талабгорлар юборган аризаларни кўриб чиқиш ва уларга электрон шаклда хулоса бериш. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар “Агросубсидия” ахборот тизими орқали берилади. Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварағига субсидияни “UzASBO” дастурий мажмуаси орқали ўтказиб беради.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid