platina.uz
Жамият

Қашқадарёда Spark ЙТҲга учраб, икки киши вафот этди

Қашқадарёда Spark ЙТҲга учраб, икки киши вафот этди
Қашқадарё вилоятида Spark ЙТҲга учраб, икки киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, 19 декабрь куни тахминан соат 07:15 ларда халқаро аҳамиятдаги А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 73 км.да Косон туман “Пудина” ҚФЙ ҳудудида Миришкор тумани “Зафаробод” МФЙда яшаган ҳайдовчи Б.Н. бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашинани “Қарши-Косон” йўналиши бўйича бошқариб бориб, бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб бораётган Косон тумани Мудин қишлоғида яшовчи М.Д. бошқарувидаги “ГАЗ-53” русумли автомобиль билан ЙТҲ содир этган. Натижада “Спарк” русумли автомашинаси ҳайдовчиси Б.Н. олган оғир тан жарҳати боис воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомашина йўловчиси Н.С. эса олган тан жароҳатлари боис шифохонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid