platina.uz
Жамият

Қашқадарёда 23 ёшли аёл ўзини осиб қўйди

Қашқадарёда 23 ёшли аёл ўзини осиб қўйди
Ижтимоий тармоқларда Касби туманида 23 ёшли аёл ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар тарқалди. БУ ҳақда Қашқадарё прокуратураси хабар берди. Аниқланишича, жорий йилнинг 18 декабрь куни Касби тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан, ички ишлар бўлимига “Майманоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 1999 йилда туғилган аёл бўйин соҳасидан странгуляцион эгат шилинмаси кўринишидаги жароҳати билан вафот этганлиги ҳақида хабар берилган. Марҳуманинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган. Ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда. Текширувнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid