platina.uz
Жамият

Ўзбекистоннинг 2023 йилга прогноз қилинган бюджет даромади ва қарзи маълум қилинди

Ўзбекистоннинг 2023 йилга прогноз қилинган бюджет даромади ва қарзи маълум қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2023 йилга прогноз қилинган бюджет даромади ва қарзи маълум қилинди. Молия вазири Тимур Ишметов ўз маърузасида келгуси йилда бюджет даромади ва қарз миқдорларига тўхталиб ўтди. Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси ва Бюджетномада ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш сурати 5,3 фоиз миқдорда бўлиши назарда тутилмоқда. Хусусан, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 5,1 фоиз, қурилиш 6,0 фоиз, қишлоқ хўжалиги 3,5 фоиз, хизматлар соҳаси 6,7 фоизга ортиши кутилмоқда. 2023 йилда мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 1068,0 триллион сўмни, Давлат бюджети даромадлари 232,1 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 21,7 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда. 2023 йилдан бошлаб консолидациялашган бюджет тақчиллигининг чекланган микдори ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан ошмаслиги белгиланмоқда. Давлат бюджетининг харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар билан бирга ) 257,7 триллион сўмни, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 24,1 фоизни ёки 2022 йил кутилаётган ижрога нисбатан 18,9 трлн. сўмга ортиши прогноз қилинмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid