platina.uz
Спорт

Ўзбекистонлик кикбоксчилар Осиё чемпионатида 24 та медаль қўлга киритди

Ўзбекистонлик кикбоксчилар Осиё чемпионатида 24 та медаль қўлга киритди
Таиланднинг Банкок шаҳрида спортнинг кикбоксинг тури бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси хабар берди. Мусобақанинг 18 декабрь кунги натижаларида 6 нафар ўзбекистонлик спортчилар Осиё чемпионлигига эришди Осиё чемпионлари ва олтин медаль соҳиблари:
  • Давлатбек Абдумуротов – 67 кг;
  • Сергей Косолапов – 69 кг;
  • Назарбек Маҳмудов – 51 кг;
  • Ҳасанхон Баратов – 91 кг;
  • Муродбек Азимов – 91 кг;
  • Ҳусанхон Баратов – 91 кг.
Шу тариқа, Осиё чемпионатида Ўзбекистондан 22 нафар спортчи 27 та йўналиш бўйича қатнашди. Кикбоксчиларимиз 24 та медални қўлга киритди. Шундан 10 таси олтин, 9 таси кумуш, 5 таси бронза медалидир. Шунингдек, 3 нафар ўзбекистонлик спортчилар, яъни Зарифжон Истамов (60 кг), Сергей Косолапов (69 кг), Малика Чориева (65 кг) кейинги йилда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган Жаҳон жанг санъати ўйинларида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid