platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда 21 декабрь куни ҳарорат пасайиб, қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 21 декабрь куни ҳарорат пасайиб, қор ёғиши кутилмоқда
Эртага, 20 декабрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Кавказдан совуқ антитциклон кириб келиши бошланади. Фронт кириб келишида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бироз қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, ҳаво ҳарорати 0+3 илиқгача пасаяди. 21 декабрь куни совуқ антитциклон кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 совуқ ва +2 илиқ, кундузи +3+8 илиқ атрофида бўлади. Ўзбекистон шимолида кечаси ҳарорат -9-11 совуққача кучаяди, кундуз куни 0-3 совуққача пасаяди. 22-23 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 декабрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳарорат кечалари -2-5 совуққача, кундуз кунлари +2+5 илиқгача пасаяди. Республика бўйича кечаси ва эрталаб туман тушади. 21-22 декабрь кунлари йўлларда яхмалак кузатилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid