platina.uz
Жамият

Охирги 2 йилда таъмирга муҳтож лифтлар сабаб 5 киши вафот этган

Охирги 2 йилда таъмирга муҳтож лифтлар сабаб 5 киши вафот этган
Сўнгги 2 йилда лифтлар билан боғлиқ 4 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва оқибатда 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолова маълум қилди. Маълум бўлишича, республикадаги кўп қаватли уйларда жами 6200 дан ортиқ лифт қурилмалари мавжуд. Шулардан 5000 дан зиёди Тошкент шаҳрида ўрнатилган. Лифтларнинг 290 дан ортиғи ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган, капитал таъмирталаб. Ўзбекистонда 2015 йилдан бошлаб 780 га яқин кўп квартирали турар жой уйлари қурилган бўлиб уларда жами 2000 дан зиёд лифт қурилмалари ўрнатилган ва бу кўрсаткич тобора ошиб бормоқда. Шунингдек, лифтлардан фойдаланишда хавфсизлик талабларини бажармаганлик оқибатида 2021-2022 йиллар давомида жами 4 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва натижада 5 нафар фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юмган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid