platina.uz
Жамият

Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиалларини сотиш бўйича аукцион савдолари бекор қилинди

Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиалларини сотиш бўйича аукцион савдолари бекор қилинди
Аввал хабар берилганидек, Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (Лот 3707620, бошланғич баҳоси 281,7 млрд. сўм), унинг Тошкент вилоят (Лот 3707622, бошланғич баҳоси 92,1 млрд. сўм) ва Тошкент шаҳар филиаллари (Лот 3707621, бошланғич баҳоси 160,5 млрд. сўм) бино-иншоотлари янги Онкология марказининг бирлашган комплексини қуриш харажатларини қоплаш учун «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон-онлайн аукционга қўйилган эди. Бугунги кунда, мазкур объектларнинг сотилиши ҳисобига янги замонавий Онкология маркази қурилишини амалга ошириш бўйича жамоатчилик фикридан келиб чиққан ҳолда, тегишли топшириққа асосан, Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиалларини аукцион орқали сотиш жараёни тўхтатилди ва савдодан олиб ташланди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid