platina.uz
Жамият

Газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 3,2 млрд сўмга етган

Газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 3,2 млрд сўмга етган
Уч кунда 6,5 мингга яқин хонадоннинг қиш мавсумида бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Маълум қилинишича, 15-18 декабрь кунлари Ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида 250 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газдан ноқонуний ва нооқилона фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди. Мазкур ноқонуний фаолиятлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 3,2 млрд сўмни ва газ ҳажми 3,9 млн куб метрни ташкил этган. Ушбу миқдордаги табиий газ ўртача 6,5 мингга яқин ҳовли уйлардаги хонадонларнинг қиш мавсумидаги бир ойлик истеъмолини ташкил қилади. Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари республиканинг барча ҳудудларида аниқланган. Хусусан:
  • Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида фуқаро Ҳ.Ҳга қарашли тош қуритиш цехида 260 млн сўмлик;
  • Тошкент вилояти, Тошкент туманида фуқаро М.Мга қарашли иссиқхона хўжалиги 110,4 млн сўмлик;
  • Тошкент шаҳри, Бектемир туманида «Бобур Бунёд Транс» МЧЖга қарашли асфальт ишлаб чиқариш корхонасида 82,9 млн сўмлик табиий газ ноқонуний равишда фойдаланилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилучи органларга юборилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid